5 Январь 2023
1087
Дзюдочиларимиз машғулотларга қайтишди
Бугундан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси актив машғулотларга киришди. Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоа режага биноан, 8-15 январь кунлари Австриянинг Миттерзилль шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Мураббийлар штаби мазкур йиғин учун 22 нафар спортчини жалб қилган.
Терма жамоа 16 январь куни Тошкентга қайтиб келгач, Португалияда ўтадиган мавсумнинг биринчи Гран-при мусобақасига тайёргарликни давом эттиради. 27-29 январь кунларига белгиланган мусобақада 5 қитъанинг 56 мамлакати вакиллари рўйхатдан ўтказилган. Ҳамюртларимизнинг унда иштирок этадиган таркиби Австрия йиғини якунида аниқ бўлади.