Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогининг финал босқичига ҳозирлик кўрмоқда
2022 йил конкурчиларимиз учун омадли ва муваффақиятли ўтди. Қўлга киритилган натижалар орасида Нуржан Туякбаевнинг Жаҳон кубоги финал босқичига йўл олганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Евросиё минтақасида етакчилик қилган чавандозимиз айни пайтда Польшада халқаро йиғинда иштирок этмоқда.
Ушбу машғулотлар апрель ойида АҚШда ўтадиган финал босқичига тайёргарлик йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлиб хизмат қилади. Шундан сўнг Туякбаев Германия, кейин Нидерландияда тайёргарликни давом этади. Лолалар юртида бўлажак мусобақанинг аксарият иштирокчилари жам бўлишади ва ўз отлари билан Америка сафарига йўл олишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг кучли от спорти вакилларини ўзида жам қиладиган Жаҳон кубогининг финали жорий йилнинг 4-8 апрель кунлари АҚШнинг Омаха шаҳрида бўлиб ўтади.