Ру En O'z
4 Январь 2023 1254

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тиббий кўрикдан ўтди

Маълум қилганимиздек, эртага Тимур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси йилнинг дастлабки йиғинида иштирок этиш учун БААга йўл олади. Бугун йиғинга жалб қилинган футболчилар МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалик марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Жамоа аъзоларининг таҳлиллари кўриб чиқилгач, футболчилар тор доирадаги шифокорлар қабулида бўлдилар. Шундан сўнг уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилди. Шифокорлар кўрик давомида спортчиларнинг кичик шикоятлари бўйича керакли тавсияларни беришди.

Фужайра йиғинига 25 нафар футболчи жалб қилинган бўлиб, уларнинг 18 нафари МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби вакиллари ҳисобланишади. Эслатиб ўтамиз, сафар давомида футболчиларимиз БААлик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишади.

Text to speech