Ру En O'z
2 Январь 2023 1262

Ўзбек спорти фахрийси Игорь Барабан 75 ёшда!

Бугун ҳаётининг катта қисмини юртимиз спорти ривожи учун бағишлаган мутахассис, узоқ йиллар МОҚнинг турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган Игорь Барабан таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Игорь Петрович Барабан 1948 йил 2 январь куни Самарқанд шаҳрида дунёга келган. 1971-1979 йиллар Самарқанддаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, вилоят спорт бошқармасида турли лавозимларда ишлади. 

Игор Барабан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига асос солинишида бевосита иштирок этган мутахассислардан саналади. 1992 йил МОҚ ташкил этилгач 2005 йилгача Қўмита раисининг ўринбосари, кейинчалик Бош котиб лавозимларида юртимизда Олимпизм ҳаракатини кенг тарғиб қилиш йўлида фаолият олиб борди. Шундан сўнг Ўзбекистон теннис ҳамда йилқичилик ва от спорти федерацияларида ҳам самарали меҳнат қилди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт фахрийлари кенгаши Игорь Петровични туғилган куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech