30 Декабрь 2022
1177
Гандболчи йигитларимиз Жануби-Шарқий Осиё чемпионатида ғалаба қозонишди
Сингапур пойтахтида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Жануби-Шарқий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда минтақа вакиллари билан бир қаторда таклифнома асосида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз барча ўйинларда ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритишди.
Терма жамоамиз айлана тизимда ўтган чемпионатда дастлаб мезбонларни (17:12), шундан сўнг Вьетнам (35:27), Малайзия (31:17), Япония (36:30), Таиланд (25:14), Хитой Таипейи (34:29) ва якунда Гонконг термасини (36:28) мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Юртдошларимиздан сўнг энг кўп очко жамғарган Сингапур кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, кучли учликни Малайзия ва Гонконг жамоалари якунлаб берди.