28 Декабрь 2022
1413
Бангладешда соҳил волейболи бўйича халқаро мусобақа бошланди
Мусобақа 27-29 декабрь кунлари ўтказилиб, унда Марказий ва Жанубий Осиё (CAVA) минтақаларининг жамоалари иштирок этмоқда.
Турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккита таркиб билан қатнашмоқда. Дастлабки кун баҳсларида Сотиволдиева ҳамда Жамоловадан иборат Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Бангладеш II жамоасини 21:13, 21:16 ҳисобларида мағлуб этди.
Мусобақада Ўзбекистон, Бангладеш (2 тадан жамоа), Непал, Шри-Ланка давлатларидан 6 та жамоа қатнашмоқда. Турнир мураббийлар учун келаси йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан оптимал таркибни саралаб олиш имкониятини беради.
Регламентга кўра, бугун қизларимиз саралаш босқичи доирасида барча рақиблар билан ҳисоб-китоб қилишади. Эртага плей-офф баҳслари ўтказилади.