Ру En O'z
27 Декабрь 2022 958

Ёш учкурашчилар ўртасида беллашув

Бугун пойтахтимиздаги "Universal Horses Stable" от спорти клубида учкураш бўйича Олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш чавандозлар ғолиблик йўлида бор маҳоратларини намойиш этишди. Якунда ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон йилқичилик ва спорти федерацияси раҳбарияти ҳамда ҳомийлар томонидан тақдирланишди. Мусобақада қуйидаги спортчилар совринли ўринларни эгаллашди:

1. Меҳриёна Орифжонова ("Аллагир" лақабли отда)
2. Мадина Абдураҳмонова ("Гудман")
3. Ясмина Сеитниязова ("Артур")

Text to speech