Ру En O'z
26 Декабрь 2022 1167

Спорт тиббиёти соҳасида энг муносиблар тақдирланишди

Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республикаси спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан йил якунларига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистонга янги қадамлар” шиори остида ўтган байрам дастурида спорт тиббиёти соҳасида йил давомида ўзларининг хизматлари билан ажралиб турган мутахассислар тақдирланишди.

Тадбирда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва кўплаб соҳа фидойилари қатнашишди. Мутасаддилар спортчиларимизнинг халқаро майдондаги ютуқларида шифокорларнинг ҳам алоҳида хизматлари борлигини алоҳида эътироф этиб, кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдиришди. Тадбир якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда қуйидаги мутахассислар ўз йўналишларида энг яхшилар деб топилди:

«Марказнинг энг яхши шифокори» - Ирметова Мукаддам Мақсудовна (РСТИАМ)

«Федерацияларнинг энг яхши спорт шифокори» - Святская Светлана Ивановна (Ўзбекистон гимнастика федерацияси)

«Йилнинг энг фаол спорт шифокори» - Фотиев Сергей Степанович (РСТИАМ)

«Йилнинг энг яхши тиббиёт ходими» - Муслимов Обиддин Фурқатович (Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси)

«Марказ фаолияти ривожига қўшган ҳиссаси учун» - Мавлянов Искандар Рахимович (РСТИАМ)

«Марказ фаолиятидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати учун» - Тўйчиев Руфат Абдурасулович (РСТИАМ)

«Фидоий хизматлари учун» - Есимова Дина Муратовна (РСТИАМ)

«Инновацион ғоялари учун» - Парпиев Сардор Расулович (РСТИАМ)

Text to speech