Ру En O'z
25 Декабрь 2022 598

Камончиларимиз БААдаги Осиё кубогида совриндор бўлишди

Айни кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз микс дастурида шоҳсупага кўтарилишди.

Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги дастлаб Ироқни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртларимиз чорак финалда таркиби турли бўлсада, мазкур йўналишда Токио-2020 Олимпиадасида ғалаба қозонган Корея Республикадан 6:2 ҳисобида устун келишди. Бироқ ярим финалда Хитой Таипейи вакилларига 4:5 ҳисобида имконият бой берилди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса Бангладеш 5:3 ҳисобида мағлуб этилди.

Text to speech