FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
24 Декабр 2022 2219

Мўминжон Абдуллаевни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўминжон Абдуллаев таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Мўминжон Абдуллаев 1989 йил ушбу санада Самарқанд вилоятида дунёга келган. -130 килограмм вазн тоифасида Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида қитъа биринчиликларининг 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари ҳам мавжуд. 2017 йил Бокуда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинлари, шунингдек, ўша йил Ашхобод мезбонлик қилган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси курашчимизни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат саломатлик тилаб қолади.

Text to speech