Ру En O'z
23 Декабрь 2022 695

Аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионатининг саналари аниқ

Халқаро бокс федерацияси (IBA) 2023 йил аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати муддатларини маълум қилди. Унга кўра, мусобақа 15-31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Туркия мезбонлик қилган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги илк медалларини қўлга киритган эди. Ўшанда Элшод Расулов шогирдлари 2 та бронза медалига сазовор бўлишган.

Илк бор Тошкент шаҳрида ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса 1-14 май кунларига белгиланган.

Text to speech