Ру En O'z
22 Декабрь 2022 558

Мастерс мусобақасини учта медаль билан якунладик

Алишер Юсупов (+100 кг) фаолиятида илк бор Мастерс сериясига кирувчи мусобақада шоҳсупага кўтарилмоқда. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда мўғулистонлик Ценценценгел Одхуни мағлубиятга учратди.

Афсуски, Давлат Бобонов (-90 кг) учинчи ўрин учун кечган курашда грузиялик Лука Майсурадзега имкониятни бой берди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Исроилда якунига етган йилнинг энг сўнгги мусобақасини 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан тугатмоқда.

Text to speech