22 Декабрь 2022
683
Курашчиларимиз Бишкекдаги халқаро мусобақада совриндор бўлишди
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича “PWL-3 World Series” таснифига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Эрон, Россия, Мўғулистон, Қирғизистон, Қозоғистондан вакиллар қатори икки нафар ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ҳамда Ильяс Бекбулатов (-71 кг) ҳам иштирок этди. Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада фақат махсус таклиф этилган спортчиларгина иштирок эта олишади.
Ильяс Бекбулатов ҳал қилувчи беллашувда россиялик жаҳон чемпионати совриндори Евгений Жербеев билан курашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Абдуллаев эса финалда азалий рақибларидан бири, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Заур Угуевга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.