Ру En O'z
11 Февраль 2021 4393

Илиас Илиадис: Йигитлардаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда

Ҳозирда дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. 14 февралга қадар давом этадиган ушбу йиғинда Ўзбекистон ва мезбонлардан ташқари Озарбайжон, Италия, Болгария, Украина, Швейцария каби кучли терма жамоалар ҳам асосий таркиблари билан машғулот олиб боришмоқда.

«Тель-Авив турнирига тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Ушбу йиғин барча иштирокчилар сингари биз учун ҳам фойдали бўляпти. Мени биринчи навбатда йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи, машғулотларга иштиёқ билан ёндашаётгани хурсанд қилмоқда. Номдор дзюдочилар билан ўтказилаётган спарринг-беллашувлар ҳам фойдамизга хизмат қилишидан умидворман. Энг муҳими, дзюдочилар бу йиғиндан олган кўникмаларини Исроилдаги мусобақада кўрсата билишсин. Ўрганиш бошқа, уни амалиётга татбиқ этиш умуман бошқа нарса. Шундан келиб чиқиб ҳам йигитларга ўзларига бўлган ишончни янада оширишни сўраяпман, талаб қиляпман. Олимпиадагача бармоқ билан санарли мусобақалар қолди. Ҳар бир турнирдан максимал даражада очко олишга ҳаракат қилиш керак», – деди терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис.

Маълумот учун, Анталия йиғини барча терма жамоалар учун олдинда турган Тель-Авив «Катта Дубулға» турнирига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Text to speech