22 Декабрь 2022
1211
Бобонов ва Юсупов бронза медали учун курашишади
Исроилда якунига етиб бораётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг охирги кунида кечки дастурда медаллар учун кураш олиб борадиган полвонлар номи маълум бўлди. Унга кўра, икки нафар ҳамюртимиз учинчи ўрин учун татамига чиқишади.
Жаҳон чемпиони Давлат Бобонов (-90 кг) иштирокидаги бронза медали учун баҳс кечки дастурни бошлаб беради. Унда ҳамюртимиз грузиялик Лука Майсурадзе билан ҳисоб-китоб қилади. +100 кг тоифасидаги Алишер Юсупов эса шоҳсупага кўтарилиши учун мўғулистонлик Ценценценгел Одхуни мағлубиятга учратиши керак бўлади.