Каратэчиларимиз Осиё чемпионатини кучли бешликда якунлашди
Тошкент мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати янги номларни кашф қилиб берди. Ўсмирлар, ёшлар, катталар ва илк бор пара каратэ дастурида кечган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси жами 3 та олтин, 5 та кумуш ва 14 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади. Мазкур мусобақа Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан терма жамоа таркибини яна бир карра шакллантириб олиш, иқтидорли ёшларни селекция қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
Кумитэ (14-15 ёш), +70 кг: Муҳаммадризо Абдулатипов
Кумитэ (16-17 ёш), -61 кг: Абдулваҳоб Рашидов
Пара каратэ (К 21): Ғайрат Жўраев
Кумуш медаль:
Кумитэ (14-15 ёш), -52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов
Кумитэ (18-21 ёш), -67 кг: Муҳаммадлазиз Хўжақулов
Кумитэ (18-21 ёш), -84 кг: Исломжон Сатторов
Кумитэ (18-21 ёш), -68 кг: Бону Эгамбердиева
Пара каратэ (К 22): Саидикром Маҳкамов
Бронза медаль:
Ката (16-17 ёш): Абдулазиз Расулов
Жамоавий ката (16-17 ёш), ўғил болалар
Жамоавий ката (16-17 ёш), қиз болалар
Кумитэ (16-17 ёш), -76 кг: Муҳаммадали Сайматов
Кумитэ (16-17 ёш), -55 кг: Меҳриддин Тўрахонов
Кумитэ (16-17 ёш), -48 кг: Гулшан Алимардонова
Кумитэ (16-17 ёш), +59 кг: Маржона Жўрақулова
Кумитэ (18-21 ёш), -61 кг: Жасмина Салибоева
Кумитэ (катталар), -67 кг: Садриддин Сайматов
Кумитэ (катталар), -84 кг: Ғофуржон Зоҳидов
Жамоавий кумитэ: Эркаклар
Пара каратэ (К 21): Жавлонбек Исмоилов
Пара каратэ (К 21): Ғофур Абдувосиқов
Пара каратэ (К 21): Фазлиддин Ниғматуллаев