Ру En O'z
22 Декабрь 2022 927

Бугун дзюдо бўйича Мастерс мусобақаси якунига етади

Исроил мезбонлик қилаётган мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади. Унда жаҳон чемпионлари Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабеов, шунингдек, яна 3 нафар полвонимиз татамига чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-90 кг: Давлат Бобонов - Дидар Ҳамза (Қозоғистон) / Кристофер Калжулайд (Эстония)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Онисе Санеблидзе (Грузия)
-100 кг: Отабек Тўрабоев - Кайл Рейс (Канада)
+100 кг: Алишер Юсупов - Kristian Коновал (Ақш) / Мартти Пуумалайнен (Финляндия)
+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Эней Мариник (Словения)

Text to speech