Ру En O'z
21 Декабрь 2022 1303

Исроилда давом этаётган дзюдо бўйича "Мастерс" турнирининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Унда спортчиларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди. Маълум қилганимиздек, -73 кг вазн тоифаси финалида Шаҳрам Аҳадов бразилиялик Даниэл Каргнинга қарши татамига чиқди. Афсуски, муросасиз кечган баҳсда Токио Олимпиадаси совриндори Каргниннинг қўли баланд келди ва Аҳадов мусобақани кумуш медаль билан якунлади.

Бронза медали учун беллашувда жамоамизнинг икки нафар вакили - Обидхон Нўмонов ва Муроджон Йўлдошев тўқнаш келди. Мазкур қарама-қаршиликда Йўлдошев қисқа фурсат ичида ғалабани ўзиники қилди.

Text to speech