Ру En O'z
21 Декабрь 2022 1065

Бугун иккита медаль нақд

Мастерс мусобақасининг иккинчи куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Кечки дастурда -73 кг вазн тоифасида 3 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди.

Асосий эътибор финалга йўл олган Шаҳрам Аҳадовнинг иштирокига қаратилиши шубҳасиз. Ҳамюртимизнинг чемпионлик учун курашдаги рақиби Токио-2020 Олимпиадаси совриндори бразилиялик Даниэл Каргнин бўлади.

Яна бир аҳамиятли томони бронза медали учун курашда Муроджон Йўлдошев ҳамда Обидхон Нўмонов тўқнаш келишади. Энг қизиғи, Нўмонов ярим финалда Шаҳрам Аҳадовга мағлуб бўлиб ушбу босқичга келган бўлса, Йўлдошев ўтиш беллашувида Ҳикматиллоҳ Тўраевдан устун келиб шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолган.

Text to speech