Париж-2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун саралаш цикли ва нормативларни эълон қилди. Токио-2020 учун ишлаб чиқилган тизим мураккаблиги билан катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Аҳамиятлиси, халқаро федерация Париж-2024 Олимпиадаси учун ундан ҳам қийин нормативларни тасдиқлади. Жумладан, аёллар баландликка сакраш дастуридаги лицензия талаби эндиликда 1.97 смни (аввалгидан 1см кўп) ташкил этади. Уч ҳатлаб сакраш дастурида эса бу 14.55 (+23 см) га тенг бўлди. Тўлиқ жадвал қуйидагича:
Ушбу суратда ҳар бир дастур учун умумий ҳисобда ажратилган лицензиялар билан танишасиз:
Агарда норматив бажарган спортчилар сони кўрсатилган ҳисобга етмаса, бўш қолган ўринлар рейтинг асосда тўлдирилади.
Тизимда белгиланган эътиборли рақамлар:
Умумий ҳисобда енгил атлетика тури учун Париж-2024 Олимпиадасида жами 1810 та (905+905) лицензия ажратилган
Ҳар бир давлатдан яккалик дастурларида максимум 3 нафар спортчи Олимпиадада қатнашиши мумкин
35 кмга спортча юриш бўйича жамоавий дастурда ҳар бир давлат кўпи билан 2 та жуфтликни рўйхатдан ўтказиши мумкин
Ҳар эстафета дастурида 1 тадан жамоа қатнаша олади