20 Декабрь 2022
691
Нуриллаев Мастерсни кучли бешликда якунлади
Исроилда ўтаётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланмоқда. Маълум қилганимиздек, кечки дастурда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев бронза медали учун татамига чиқди.
-66 кг вазн тоифасида курашган самарқандлик полвонимизга ушбу босқичда франциялик Валиде Хяр рақиблик қилди. Афсуски, қўшимча дақиқаларгача чўзилган беллашув европалик дзюдочининг ғалабаси билан якунланди ва Нуриллаев мусобақани 5-поғонада якунлади. Ушбу натижа Сардорга жаҳон рейтинги учун 648, Париж-2024 йўлида эса 324 очкони тақдим қилади.