Ру En O'z
20 Декабрь 2022 897

Сардор Нуриллаев бронза медали учун курашади

Исроилда старт олган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг кечки дастурида курашадиган дзюдочилар номи маълум бўлди. Унга кўра, -66 кг вазн тоифасида юртдошимиз Сардор Нуриллаев учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Ҳамюртимизнинг ундаги рақиби бронза медали учун ўтиш босқичида бошқа бир дзюдочимиз Муҳриддин Тилововни мағлубиятга учратган франсиялик Валиде Хяр бўлади. Афсуски, бугун иштирок этган терма жамоамизнинг қолган вакиллари медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Text to speech