Ру En O'z
20 Декабрь 2022 1590

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Икрамов Адҳам Илҳамович 1968 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ихтисослиги бўйича шифокор. Меҳнат фаолиятини академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида бошлаган. Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазири, Бош вазир ўринбосари, Савдо-саноат палатаси раиси каби лавозимларда самарали фаолият олиб борган. Қайд этиш жоиз, ўзбек спорти учун катта аҳамиятга эга Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида айнан Адҳам Илҳамович Ўзбекистон делегациясининг раҳбари сифатида тарихий ғалабаларимиз учун улкан ҳисса қўшган. 2022 йилнинг 18 февралида Спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган.

А.Икрамовнинг кўп йиллик меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У Президент фармонига биноан “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Адҳам Икрамовни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилайди.

Text to speech