Ру En O'z
19 Декабрь 2022 1230

Жаҳон чемпионатидан қайтган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳри оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ватанимизга қайтиб келди. Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегацияни вазир Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва катта спорт жамоатчилиги кутиб олди.

Мутасаддилар атлетларимизни қўлга киритган ютуқлари билан қутлашар экан, келгусида улардан янада улкан натижаларни кутиб қолишларини айтишди. Хусусан, -109 кг вазн тоифасида жаҳон “тахт”тига қайтган Руслан Нурудиновнинг ғалабаси яна бир карра мадҳ этилди. Унинг бу натижаси ўзбек оғир атлетикасида янги саҳифа очгани алоҳида тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақани олтинчи поғонада якунлади.

Text to speech