Ру En O'z
19 Декабрь 2022 1270

Абдураҳмон Абдуллаев кучли бешликда

Саудия Арабистонида от спортининг конкур йўналиши бўйича "CSI 5*-W" дастурида Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдураҳмон Абдуллаев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Спортчимиз Гран-при йўналиши ҳисобланмиш 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсида ўз имкониятини синаб кўрди. 18 ёшли иқтидорли чавандозимиз масофани жарима очколарисиз 37,28 сонияда босиб ўтди. Ушбу натижа билан у бешинчи натижани қайд этди. Юртдошимизни шоҳсупадан сониянинг бир неча улушлари ажратиб қолди холос.

Text to speech