18 Декабрь 2022
1521
Дзюдо мураббийлари учун семинар ташкил этилди
Ўзбекистон дзюдо федерациясида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мураббийлари учун семинар ўтказиляпти. Ушбу семинар Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт директори Марко Шпитка томонидан олиб борилмоқда.
Уч кунга мўлжалланган семинарда маҳаллий мураббийларимиз тажрибали мутахассис ёрдамида ўз билим ва кўникмаларини ошириб оладилар. Машғулотлар назарий ва амалий кўринишда олиб бориляпти.
Марко Шпитка турли ёш тоифасидаги дзюдочилар учун мўлжалланган машғулотларни қай тарзда ўтказиш, чигалёзди машқларини тўғри бажариш, партер техникаси, татамида якка ва жамоавий усулда ишлаш каби йўналишларда сабоқ беряпти.