Ру En O'z
17 Декабрь 2022 1348

Каратэчиларимиз Осиё чемпионатининг иккинчи кунида ҳам олтин медаль олишди

Пойтахтимизда ўтаётган каратэ WKF бўйича қитъа биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. “Юнусобод” спорт мажмуаси мезбонлик қилган тадбирда Осиё каратэ федерацияси президенти, генерал-майор Насир Ал Разуқи, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Рашид Талипов бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган Насир Ал Разуқи мусобақа давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан юқори савияда ташкил этилгани, иштирокчи давлатлар учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у мамлакатимизда каратэ тобора ривожланиб бораётганига алоҳида тўхталди. Ўз навбатида, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Президентимизнинг эътибори билан юртимизда ҳар бир спорт тури ривожи, у билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилганини билдирди.

Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган финал баҳсларига навбат берилди. Регламентга кўра, бугун мусобақада 16-17, 18-21 ёш тоифасидаги соғлом спортчилар, шунингдек, пара каратэчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга бўлди.

Text to speech