Ру En O'z
17 Декабрь 2022 1225

ОКМК – гандбол бўйича 2022 йилги Ўзбекистон чемпиони!

Гандбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтган сўнгги тур беллашувларидан кейин жорий йилги чемпион аниқланди.

Тўрт давра сарҳисобига кўра, Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медаль Тошкент шаҳри жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликни самарқандлик қизлар якунлаб беришди.

Text to speech