Ру En O'z
16 Декабрь 2022 673

Каратэчиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунида бешта медаль қўлга киритишди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда каратэ WKF бўйича турли ёш тоифаларидаги қитъа биринчилигига старт берилди. Биринчи кунда ўсмирлар ёш тоифаларида ката ва кумите бўйича яккалик ҳамда жамоавий йўналишдаги баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлди. Ягона олтин медалга 14-15 ёшли ўсмирлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида кечган кумите баҳсларида Муҳаммадризо Абдулатипов эгалик қилди. Батафсил:

Олтин медаль:
Кумите (14-15 ёш), +70 кг: Муҳаммадризо Абдулатипов

Кумуш медаль:
Кумите (14-15 ёш), -52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов

Бронза медаль:
Ката (16-17 ёш): Абдулазиз Расулов
Жамоавий ката (16-17 ёш), ўғил болалар
Жамоавий ката (16-17 ёш), қиз болалар

Text to speech