Ру En O'z
16 Декабрь 2022 1008

Акбар Жўраевдан ҳам олтин медаль кутамиз

Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида +109 кг вазн тоифасида А, Б ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.

Тошкент вақти билан 17 декабрга ўтар кечаси 02:30 да старт оладиган "А" гуруҳи вакиллари орасида ўтган йилги жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев ҳам иштирок этади. Бу йилдан юқори вазнга ўтган полвонимизга олтин медаль йўлида асосий рақобатчи ушбу вазн тоифасидаги амалдаги Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони ва рекордчиси грузиялик Лаша Талахадзе бўлади. Бўлажак беллашувда Жўраевга омад тилаймиз. "А" гуруҳи вакиллари:

Акбар Жўраев (Ўзбекистон)
Лаша Талахадзе (Грузия)
Симон Мартиросян (Арманистон)
Вараздат Лалаян (Арманистон)
Гор Минасян (Баҳрайн)
Али Довуди (Эрон)
Оят Шарифи (Эрон)
Абдулраҳмон Ал Саид (Миср)
Волид Бидани (Жазоир)
Ман Асад (Сурия)

Text to speech