Ру En O'z
16 Декабрь 2022 872

Нуржан Туякбаев "Ланcелотта" билан 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакрашга чоғланмоқда

Польшада от спортининг конкур йўналиши бўйича "CSI3*-W Cavaliada Poznan" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг илк кунида ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев 145 см тўсиқ баландлиги иборат Гран-при дастурида иштирок этиб, 105 спортчи орасида жарима очколарисиз 9-натижани қайд этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур натижа Туякбаев ва унга ҳамроҳлик қилган "Ланcелотта" тулпорига баландлиги 160 смни ташкил этувчи тўсиқлардан сакраш бўйича асосий дастурга йўлланма берди. Ушбу баҳс 18 декабрь куни бўлиб ўтади.

"CSI3*-W Cavaliada Poznan" турнири
145 см (тўсиқ баландлиги):
1. Александр Левандовский, "Жаззмир" лақабли от (Польша)
2. Жонни Палса, "Beau van de Hagenhorst Z" (Нидерландия)
3. Marek Левицки, "Ла Пези" (Польша) ...
9. Нуржан Туякбаев, "Ланcелотта" (Ўзбекистон)

Бугун кечки дастурда Туякбаев 150 см баландликдаги тўсиқлардан ошиш баҳсларида ўз омадини синаб кўради.

Text to speech