Ру En O'z
15 Декабрь 2022 974

Қўқонда таэквондо WТ бўйича мамлакат чемпионати бошланди

Бугун Қўқон шаҳрида таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин таэквондо усталари ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Регламентга кўра, бугун пумсе бўйича беллашувлар ўтказилади. 16-18 декабрь кунлари эса кюрёги йўналишидаги жангларга гувоҳ бўламиз. Мухлислар мазкур чемпионат давомида Жасур Жайсунов, Шаҳбоз Тусматов, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Динорахон Мамадибрагимова каби номдор спортчиларнинг чиқишига гувоҳ бўлишади. Терма жамоанинг бошқа етакчилари эса йил бошида ўтадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришаётгани сабабли мусобақани ўтказиб юборишади.

Text to speech