Ру En O'z
15 Декабрь 2022 864

Бугун Руслан Нурудиновга мухлислик қиламиз

Оғир атлетика бўйича Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун аталган кунлар етиб келди. Бугун Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов олтин медаллар учун супага чиқади. Ҳамюртимиз Тошкент вақти билан 16 декабрь куни соат 05:00 да старт оладиган -109 кг вазн тоифасининг "А" гуруҳи вакиллари орасида иштирок этади. Ушбу гуруҳ аъзоларининг тўлиқ рўйхати:

Руслан Нурудинов (Ўзбекистон)
Аймен Бача (Тунис)
Меҳди Карами (Эрон)
Бин-Чен Дон (Хитой Таипейи)
Заза Ломтадзе (Грузия)
Гиорги Чхеидзе (Грузия)
Рафаэль Кастильо (Колумбия)
Оскар Франко (Колумбия)
Ярослав Саморай (Польша)

Text to speech