Ру En O'z
15 Декабрь 2022 696

Кунни хушхабар билан қарши оламиз: Колумбияда ўтаётган жаҳон чемпионатида биринчи медаль!

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 112 кг билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтариш машқида 129 кг билан саккизинчи поғонадан жой олди. Икки курашдаги 241 кг якунда Жабборовага бронза медалини тақдим қилди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ:
Аёллар, -87 кг:
1. Солфрид Коанда (Норвегия) - 260 (113+147) кг
2. Эйлин Тикматана (Австралия) - 249 кг (109+140) кг
3. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 241 (112+129) кг

Шунингдек, тунги дастурда -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Ригина Адашбаева умумий ҳисобда 220 кг билан 18-натижани қайд этди. Мусобақанинг қолган баҳсларида иштирок этадиган ҳамюртларимизга ҳам омад тилаб қоламиз.

Text to speech