Ру En O'z
14 Декабрь 2022 898

Каратэ бўйича ҳакамлар семинари муваффақиятли давом этмоқда

Каратэ бўйича Осиё чемпионатидан аввал ҳакамлар учун ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини якунлади. Бугун 400 нафардан зиёд мутахассис иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.

Ката йўналишида кечган дарсда халқаро федерациянинг 4 нафар эксперти мутахассисларга техник ҳаракатларни баҳолашдаги ўзига хосликлар хусусида батафсил маълумот беришди. Бутунжаҳон каратэ WKF федерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари Хавьер Эскалантенинг маълум қилишича, ҳали ҳеч бир қитъада ўтган семинарда Тошкентдагидек кўп ҳакам иштирок этмаган. Сўнгги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассислар эртага халқаро даражадаги сертификатга эга бўлишади.

Text to speech