Ру En O'z
14 Декабрь 2022 1283

Адҳам Икрамов Россия скейтбординг федерацияси раҳбарини қабул қилди

Скейтбординг бутун дунёда оммалашиб бораётган спорт турларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Токио-2020 Олимпиадасидан бошлаб 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастуридан ўрин эгалламоқда. Шубҳасиз, мамлакатимизда ҳам скейтбординг билан шуғулланадиган ёшлар кўплаб топилади. Жорий йил ташкил этилган Ўзбекистон скейтбординг ассоциацияси ушбу спорт оиласи вакилларини бирлаштирди. 

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида World Skate Халқаро скейтбординг федерациясининг МДҲ мамлакатлари бўйича элчиси, Россия скейтбординг федерацияси раҳбари Илья Вдовин билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Россия скейтбординг федерацияси вице-президенти Ирина Неуймина қатнашишди. 

Адҳам Илҳамович ушбу спорт тури мамлакатимизда ривожланиш сари илк қадамларини ташлагани, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида муайян ишлар қилинаётгани хусусида батафсил гапириб берди. 

Илья Вдовин скейтбордингни юртимизда оммалаштириш, келгусида икки мамлакат спортчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, йирик мусобақаларга тайёрланишлари учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканини билдирди.

Text to speech