Ру En O'z
14 Декабрь 2022 884

Бугун Ригина Адашбаевага мухлислик қиламиз

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида юқори вазнли спортчилар иштирокига ҳам навбат етиб келди. Бугун фаолиятини енгил атлетика спорт турида бошлаб, бу йилдан оғир атлетика баҳсларида иштирок этаётган Ригина Адашбаева қатнашади.

Адашбаева жорий йил 3 та халқаро мусобақада иштирок этиб, уларнинг барчасида совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз -81 кг вазн тоифасининг "В" гуруҳида ўз омадини синаб кўради. Унинг чиқиши Тошкент вақти билан 15 декабрга ўтар кечаси 02:00 га тўғри келади.

Text to speech