Ру En O'z
14 Декабрь 2022 883

Шарофиддин Амриддинов катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилди

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили ўз иштирокини якунлади. Бу йил ёшлар тоифасидаги мусобақаларда порлаган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Юртдошимиз даст кўтаришда 172 кг, силтаб кўтаришда 197 ва икки курашда 369 кг билан умумий ҳисобда 13-натижани қайд этди. Мазкур йўналишда ғолиблик икки курашда 391 кг натижа кўрсатган қатарлик Олимпиада чемпиони Фарес Эльбахга насиб этди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -102 кг:
1. Фарес Эльбах (Қатар) – 391 (174+217) кг
2. Ризо Деҳдар (Эрон) – 390 (177+213) кг
3. Самвел Гаспарян (Арманистон) – 389 (175+214) кг ...
13. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 369 (172+197) кг

Text to speech