13 Декабрь 2022
718
Чавандозларимиз Европадаги халқаро йиғинда
От спорти оламида 2022 йилги беллашувлар мавсуми якунланганидан сўнг терма жамоалар халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок 'тишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам.
Ҳамюртларимиз айни кунларда Италия ва Польшадаги йиғин орқали ўз маҳоратларини оширишмоқда. Машғулотларнинг сўнгги босқичи Нидерландияда ташкил этилади.
Терма жамоамиз вакиллари ушбу йиғинлар орқали халқаро тажриба алмашиш, ўз маҳоратларини ошириш, келаси йил бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақалар, хусусан, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш каби мақсадларни кўзлашган.