Ру En O'z
13 Декабрь 2022 601

Олимпиада совриндори билан маҳорат сабоқлари

Айни пайтда россиялик таниқли волейболчи, Афина-2004 Олимпиадасининг кумуш медаль соҳибаси россиялик Ольга Николаева мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташриф давомида мутахассис бир қатор ҳудудларда ёш волейболчилар учун маҳорат сабоқлари ўтказиши кўзда тутилган.

Ана шундай тадбирлардан бири Қўқон шаҳрида ташкил этилди. Қўқон педагогика институтида ўтган маҳорат сабоқларида мазкур таълим даргоҳининг жамоаси ва Ўзбекистон тумани ёшлари иштирок этишди. Тажрибали волейболчи учрашув давомида ушбу спорт туридаги ўзига хос қирралар, замонавий методика бўйича қимматли маълумотлар берди.

Text to speech