Ру En O'z
12 Декабрь 2022 1538

Мамлакатимизда киберспорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов юртимизда электрон спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича Осиё электрон спорт федерацияси (AESF) вице-президенти Азат Мурадов билан учрашди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, AESF бош директорининг ўринбосари Лин Кю, маркетинг менежери Кайю Ли ҳам иштирок этишди.

Адҳам Илҳамович учрашувда меҳмонга Вазирлик фаолияти, давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, яқинда қабул қилинган “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида, Азат Мурадов Ўзбекистонда электрон спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада бир қатор ютуқларга эришилганини айтиб ўтди. 

Қайд этиш жоиз, электрон спорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шакллантирилган бўлиб, жамоа бир қатор нуфузли мусобақаларда, жумладан, яқинда Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Киберспорт Ханчжоу-2022 ХIХ Осиё ўйинлари дастурига киритилган бўлиб, ҳамюртларимиз ушбу мусобақага катта тайёргарлик олиб боришмоқда.  

Суҳбат давомида томонлар мамлакатмизда мазкур йўналиш ривожини янги босқичга олиб чиқиш, юртимизда халқаро мусобақаларни ўтказиш, спортчиларимизнинг тажрибасини ошириши учун кучли жамоалар билан ҳамкорликда ўйинлар ташкил этиш каби масалалар бўйича фикр алмашишди.

Text to speech