Ру En O'z
12 Декабрь 2022 1101

Тоштемиров ва Тўхтаев ҳам иштирокини якунлади

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар вакили иштирокини тугатди. -81 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Оғабек Тўхтаев ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирок этишди. "В" гуруҳида қатнашган Тўхтаев 326 (140+180) кг билан 11, Тоштемиров еса "А" гуруҳида 343 (156+187) кг билан 7-натижани қайд этди. Мазкур йўналишда олтин медаль хитойлик Ли Дайинга насиб этди. Батафсил:

Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -81 кг:

1. Ли Дайин (Хитой) – 372 (171+201) кг
2. Режепбай Режепов (Туркманистон) – 366 (164+202) кг
3. Ву Жае Ким (Корея Республикаси) – 357 (162+195) кг ...
7. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) – 343 (156+187) кг ...
11. Оғабек Тўхтаев (Ўзбекистон) – 326 (140+180) кг.

Text to speech