Ру En O'z
12 Декабрь 2022 884

Элмурат Тасмурадовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, 3 карра жаҳон чемпионати совриндори Элмурат Тасмурадов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Элмурат Тасмурадов 1991 йил 12 декабрь куни Тошкент вилоятида дунёга келган. Маҳоратли курашчимиз фаолияти давомида 5 бор Осиё чемпионатининг олтин медали ва 2 маротаба бронза медалларини ҳам қўлга киритган. Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ушбу натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси курашчимизни таваллуд айёми билан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, узоқ умр тилаб қолади.

Text to speech