11 Декабрь 2022
1296
Осиё чемпионати олдидан ҳакамлар учун семинар бошланди
16-20 декабрь кунлари Тошкент картэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ҳар қитъа биринчилигидан аввал Осиё каратэ федерацияси томонидан халқаро даражани олишга даъвогар ҳакамлар учун семинар ўтказилади. Бугун пойтахтимизда мазкур регламент асосида навбатдаги семинар бошланди.
3 кун давом этадиган тадбирда қитъмизнинг 30 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 400 дан зиёд рефери иштирок этмоқда. Улар орасида ҳамюртларимиз 20 нафарни ташкил этади.
Маърузалар Бутунжаҳон каратэ федерациясининг ҳакамлар қўмитаси раҳбари Хавьер Эскаланте томонидан ўтказилади. Амалий имтиҳондан муваффақиятли ўтган мутахассисларга халқаро даражадаги сертификат топширилади.