Ру En O'z
11 Декабрь 2022 1037

Жаҳон спорти афсонаси Ирина Роднина Ўзбекистонда

12-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги XV Ижодий ва илмий зиёлилари форуми бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу тадбирда иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерацияси Давлат думаси депутати, фигурали учиш бўйича Олимпия ўйинларининг 3 карра ғолиби, 10 карра жаҳон чемпиони Ирина Роднинани кутиб олишди.

Эртага форумнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. Унда минтақада турли соҳалардаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиш каби йўналишларда маърузалар қилиниб, мутасаддилар иштирокида қатор учрашувлар ўтказилади.

Text to speech