Ру En O'z
11 Декабрь 2022 945

Бугун икки полвонимиз ЖЧда иштирок этишади

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар вакили Оғабек Тўхтаев ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров супага чиқишади. Ҳар икки спортчимиз ҳам -81 кг вазн тоифасида иштирок этишади. Тўхтаев Тошкент вақти билан 21:30 да бошланадиган “В” гуруҳида катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилса, Тоштемиров 12 декабрга ўтар кечаси 02:30 да старт оладиган “А” гуруҳи баҳсларида медаллар учун курашади. Чемпионлик учун беллашадиган гуруҳ таркиби:

Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон)
Елеман Сеиткази (Қозоғистон)
Жае Ву Ким (Корея Республикаси)
Оскар Мартинес (Италия)
Дайин Ли (Хитой)
Мир Мустафо Жаводи (Эрон)
Густаво Мальданадо (Колумбия)
Режепбай Режепов (Туркманистон)
Марин Робу (Молдова)
Андрес Мата (Испания)
Андрес Кайседо (Колумбия)
Чжийонг Ши (Хитой)

Text to speech