Ру En O'z
10 Декабрь 2022 947

Бекзод Қурбонов Польшада икки бор совриндор бўлди

Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, унда қатнашган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори баландлиги 130 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш баҳсида "Леди" лақабли отда энг яхши натижани қайд этди. 140 см баландликда "Матс" тулпорида иштирок этган Қурбонов учинчи ўринга кўтарилди. Мазкур дастурда у икки отда ўз омадини синаб кўрган германиялик Филипп Шобердан кейинги натижани кўрсатди.

Text to speech