Ру En O'z
10 Декабрь 2022 1052

Оғир атлетика: Достон Ёқубов ва Адҳам Эргашев иштирокларини якунлашди

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашев -67 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Бироқ ҳамюртларимиз бу гал шоҳсупага кўтарила олмадилар.

Ёқубов даст кўтаришда 135 кг билан ўн иккинчи, силтаб кўтаришда 172 кг билан еттинчи ва умумий ҳисобда 307 кг билан саккизинчи поғонада мусобақани якунлади. Афсуски, Адҳам Эргашев даст ва силтаб кўтариш машқларида ҳеч бир уринишдан унумли фойдалана олмади.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -67 кг:

1. Франсиско Москера (Колумбия) – 325 (143+182) кг
2. Лижун Чэнь (Хитой) – 324 (148+176) кг
3. Вирапхон Вичума (Таиланд) – 323 (143+180) кг . . .
8. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 307 (135+172) кг

Text to speech