Ру En O'z
9 Декабрь 2022 1610

Хива йирик этноспорт фестивалига тайёрланмоқда

Хива шаҳрида 2023 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган халқаро Этноспорт фестивалини ташкил этиш юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда Спортни ривожлантириш
вазири Адҳам Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-259-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида халқаро Этноспорт фестивалини юқори савияда ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди. Йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам қатнашди.

Тақдимотда устувор вазифалар сифатида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Фестивалга дунёнинг 65 та мамлакатидан меҳмонлар таклиф этилиши кутилмоқда:

 

меҳмонлар сони 1500 нафарни ташкил этади:

 

шундан, мартабали меҳмонлар – 250 киши (спорт вазири, спорт вазири ёрдамчиси, этноспорт ассоциациялари раҳбарлари ва ҳоказо);

 

хизматчилар ва спортчилар – 1250 нафар;

 

«VIP» тоифали меҳмонлар (250 нафар) – Хива шаҳридаги Фаровон меҳмонхонасига жойлаштирилади;

 

меҳмонлар, хизматчилар ва спортчилар (1250 нафар) Хива шаҳрида фаолият кўрсатаётган 144 та (шундан 83 таси Ичан қалъада, 61 таси Хива шаҳрида жойлашган) меҳмонхонадан ўрин олишади.

Тақдимот якуни бўйича Спортни ривожлантириш вазири ушбу йўналишдаги қўшимча устувор вазифаларни белгилаб берди.

Text to speech