Ру En O'z
9 Декабрь 2022 869

"Universal Horses stable"да поло усталари беллашишди

"Universal Horses Stable" от спорти марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси ташкил топганига 2 йил тўлиши муносабати билан поло бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда бу йилги барча турнирларда иштирок этаётган 4 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли курашларга бой ўтган беллашувларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси ғалаба қозонди. Ушбу жамоа полочилари ҳал қилувчи беллашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича олий маҳорат мактаби вакилларидан устун келишди. Учинчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент шаҳри бошқармаси аъзоларига насиб этди.

Text to speech